- Ва алайкум ассалом! Ким қанчалик гуноҳни тарк қилса албатта Аллоҳ уни қадрлайди. Кўрмайсизми кофир одам тавба қилиб иймон келтирса бандадаги олди-бердидан ташқари бутун гуноҳларидан пок қилиб қўяди. Мукофот ҳам такр қилинган нарсага яраша бўлади. Аллоҳнинг наздида куфр энг кечирилмас гуноҳ бўлгани учун уни тарк қилиб иймон келтирганга энг олий мукофот барча гуноҳлардан пок бўлиш берилади.
عن عبد الله بن مسعود قال : قال رسول الله - صلى الله عليه وسلم - : " النظرة سهم مسموم من سهام إبليس ، من تركها من مخافتي أبدلته إيمانا يجد له حلاوته في قلبه " . رواه الطبراني
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Роббиси тарафидан ҳикоя қилиб “(номаҳрам) қараш шайтоннинг заҳарли ўқларидан бир ўқидир. Ким мендан қўрққанлиги учун уни тарк этса унинг ўрнига қалбида ҳаловатини топадиган иймонни бераман деди” деганлар. Валлоҳу аълам!