Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қандай назар билан қараш керак.

00:00 / 28.02.2008 | eski savollar | 2324
Ассалому алейкум Ҳазратим. Сизга ҳуда беҳуда саволлар беравериб олдингизда уларни қадри ҳам қолмапти. Иншаоллоҳ буёғига муҳум саволларни беришга ҳаракат қиламан. Айнан қуйида берадиган саволим менга оъта мухум. Сиздан назария ва инсонларга бахо бериш тоъғрисида соърамоқшиман. 1-кофирни - Коърганда: Қандай назар билан қараш керак ва қандай баҳо бериш керак.2-ғайридинни - Коърганда: Қандай назар билан қараш керак ва қандай баҳо бериш керак.3-осийни - Коърганда: Қандай назар билан қараш керак ва қандай баҳо бериш керак. 4-фосиқни - Коърганда: Қандай назар билан қараш керак ва қандай баҳо бериш керак.5-мунофиқни - Коърганда: Қандай назар билан қараш керак ва қандай баҳо бериш керак. 6-имонсизни - Коърганда: Қандай назар билан қараш керак ва қандай баҳо бериш керак. 7-ҳаромҳорни - Коърганда: Қандай назар билан қараш керак ва қандай баҳо бериш керак.8-ва бошқа шукабиларни - Коърганда: Қандай назар билан қараш керак ва қандай баҳо бериш керак.9-мен базан имонли тақволи кишидан ҳам ёмон гумонда бо'либ қоламан. анашундай вазиатларда қандай ё'л тутиш керак.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

[қуоте аутҳор=АбдулАхад линк=топиъ=7201.мсг58587#мсг58587 дате=1204212155]Ассалому алейкум Ҳазратим. Сизга ҳуда беҳуда саволлар беравериб олдингизда уларни қадри ҳам қолмапти. Иншаоллоҳ буёғига муҳум саволларни беришга ҳаракат қиламан. Айнан қуйида берадиган саволим менга оъта мухум. Сиздан назария ва инсонларга бахо бериш тоъғрисида соърамоқшиман. 1-кофирни - Коърганда: Қандай назар билан қараш керак ва қандай баҳо бериш керак.2-ғайридинни - Коърганда: Қандай назар билан қараш керак ва қандай баҳо бериш керак.3-осийни - Коърганда: Қандай назар билан қараш керак ва қандай баҳо бериш керак. 4-фосиқни - Коърганда: Қандай назар билан қараш керак ва қандай баҳо бериш керак.5-мунофиқни - Коърганда: Қандай назар билан қараш керак ва қандай баҳо бериш керак. 6-имонсизни - Коърганда: Қандай назар билан қараш керак ва қандай баҳо бериш керак. 7-ҳаромҳорни - Коърганда: Қандай назар билан қараш керак ва қандай баҳо бериш керак.8-ва бошқа шукабиларни - Коърганда: Қандай назар билан қараш керак ва қандай баҳо бериш керак.9-мен базан имонли тақволи кишидан ҳам ёмон гумонда бо'либ қоламан. анашундай вазиатларда қандай ё'л тутиш керак.- Мазкурларни кўрганда ўшаларга ўхшатиб қўймаган Аллоҳга шукр қилиш керак ва уларга ҳам иймон, ислом, тавфиқ сўраб дуо қилиш лозим.- Алло таоло «Ҳужурот» сурасида айтади:«Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир. Жосуслик қилманглар. Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳмлидир» (12-оят).Ушбу оятда Аллоҳ таоло мўмин-мусулмон бандаларини бир неча ёмон сифатларидан, ахлоқий касалликлардан, ҳар қандай ҳалокатга элтувчи дардлардан қайтармоқда.Улардан биринчиси:«Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир».Гуноҳга олиб борувчи иллатлардан бири-бадгумонликдир. Бадгумонлик кишилар ҳақида бўлар-бўлмасга ёмон шубҳалар қилиш, уларга нисбатан туҳмат ва ҳадик маъносида фикр юритишдир. Одатда, бундай гумонларнинг кўпи асоссиз, беҳуда бўлади. Шу боисдан ҳам: «...кўп гумонлардан четда бўлинглар», дейиляпти.Ўтган уламолардан аз-Зажжож раҳматуллоҳи алайҳи: «Бадгумонлик-яхши кишилар ҳақида ёмон гумон қилишликдир. Аммо аҳли фисқ бўлса, ундан нима фосиқлик зоҳир бўлган бўлса, шуни гумон қилишга ҳаққимиз бор», деганлар. Ўйлаб кўрилса, ўзаро низолар ва келишмовчиликлар кўпроқ бир-биридан ёмон гумонда бўлишдан ҳам келиб чиқади. Ёмон гумондан четда бўлиш учун доимо кишилар ҳақида яхши гумонда бўлиш, улар ҳақида етган хабарларни яхшиликка йўйиш керак. Бу ҳақида ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: «Агар яхшиликка буришнинг бирорта йўли бўлса ҳам, мўмин биродарингдан чиққан сўз ҳақида фақат яхши гумон қил», деган эканлар. Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Зинҳор ва зинҳор бадгумон бўлманглар, чунки, бадгумонлик сўзнинг энг ёлғонидир», деганлар. Бошқа бир ҳадисда эса: «Гар одамларнинг айбини ахтарадиган бўлсанг, уларни бузасан», деган эканлар. Хусусан, иш бошида турган раҳбарлар бу нарсада эхтиёт бўлишлари лозимлиги Имом Абу Довуд Абу Умомадан ривоят қилган ҳадисда яққол кўринади. Бу ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Агар амр одамлардан айб ахтараверса, уларни бузади», деганлар. Маълумки, кимнинг ўйига бадгумонлик ўрнашса, у одам ўша гумонини тасдиқлаш учун ҳужжат ва далил қидира бошлайди. Натижада гумон остидаги одамнинг ўзига билдирмасдан, айбини ахтаришга тушади. Буни эса жосуслик дерлар Шунинг учун ҳам, биз ўрганаётган ояти каримада гумондан четланишга амр қилингандан сўнг «Жосуслик қилманглар», деб бу қабиҳ ишдан қайтарилмоқда. Одатда, жосуслик деб бировга ёмонлик етказиш ниятида айбларини ва заиф жойларини ўзига билдирмай яширинча ахтаришга айтилади. Бу иш ҳам катта гуноҳлардандир. Чин мусулмон кишининг қалби бу каби жирканч одатлардан пок бўлмоғи зарур. Боз устига, бу иш Ислом динининг асосий ғояларидан бири бўлмиш инсоннинг кароматини, ҳурмат, иззати ва обрўйини ҳимоя қилиш масаласига чамбарчас боғлиқдир. Ислом мазкур ҳуқуқларнинг муқаддаслигини эътироф этади, уларнинг ҳеч бир ҳолда паймол бўлмаслигининг чорасини кўради. Ислом жамиятида инсонларнинг жонлари, молу мулклари, уй-жойлари омонликда, сир-асрорлари-ю яширин нарсалари бехатар бўлиши зарур. Хатто жиноятнинг олдини олиш баҳонаси билан ҳам одамларнинг ортидан жосуслик қилишга ижозат йўқ. Очиқ-ойдин кўриниб турган ишга қараб ҳукм чиқарилади. Гумон қилишга, шубҳаланишга ва пойлашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.Бадгумонлик жосусликка йўл очишини айтиб ўтган эдик. Энди жосуслик ғийбатга йўл очишини айтмоқчимиз. Шунинг учун ҳам ояти каримада, «жосуслик қилманг»дан кейин, «Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар», деб уқтирилади.Ғийбат нима эканлигини энг улуғ тафсирчи Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ўзларидан эшитайлик. Имом Абу Довуд Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда у зоти бобарокатдан кишилар: «Эй Аллоҳнинг Расули, ғийбат нима?», деб сўрашибди. Расули акрам алайҳисоллоту вассалам: «Биродарингни ўзига ёқмаган нарса билан эслашинг», дебдилар. Шунда:«Биродаримда мен айтган нарса бўлса-чи, бунга нима дейсиз?» дейишибди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Агар айтганинг унда бўлса, ғийбат қилган бўласан, аммо бўлмаса, бўҳтон қилган бўласан», деб жавоб қилган эканлар.Ғийбатнинг ҳаром, гуноҳи кабиралардан эканлигини ҳамма уламолар бир овоздан таъкидлаганлар. Бу иш нақадар қабиҳ ва нақадар ёмон эканлиги ояти кариманинг ўзида ҳам ажойиб услуб ила баён қилинмоқда: «Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими?» Қуръони Карим бировни ғийбат қилишни ўша шахснинг ўлгандан кейин гўштини ейиш билан баробар қилмоқда. Маълумки, одамнинг гўштини ейиш мумкин эмас, ўлгандан кейин эса, асло хаёлга ҳам келтириб бўлмайдиган иш. Шунинг учун юқоридаги «яхши кўрасизми?» деган саволга ҳеч ким, ҳа, деб жавоб бера олмайди. Шу боисдан оятнинг ўзи, «ҳа, ёмон кўрасиз!» деб таъкидламоқда. Ўликнинг гўштини тановвул қилишни кўнглингиз қандоқ кўтармаса, бировни ғийбат қилишни ҳам шундоқ кўтармасин, демоқда. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўз ҳадисларидан бирида: «Эй тили билан иймон келтириб, дилида иймон келтирмаганлар, мусулмонларни ғийбат қилманг ва уларнинг камчиликларини қидирманг. Кимки, уларнинг камчилигини қидирса, Аллоҳ таоло ўша одамнинг камчилигини қидиради. Аллоҳ кимнингки, камчилигини қидирса, унинг уйидан шарманда қилган ҳолатда чиқаради», деганлар.Охиратда ҳам ғийбатчилар жазосиз қолмайдилар. Расули акрам алайҳисоллоту вассалам: «Мерожга чиққанимда мисдан бўлган тирноқлар билан юзлари-ю кўксиларини тирнаётган бир қавмнинг олдидан ўтдим. Мен:«Эй Жаброил, улар ким?» деб сўрадим. У: «Булар у дунёда одамларнинг гўштини еб, обрўларини тўкканлар», деб жавоб берди», дея кўрганларини ҳикоя қилиб берганлар.Оятнинг охирида Аллоҳ таоло мўминларнинг барчасини, хусусан, юқорида зикр қилинган гуноҳларни қилганларни Аллоҳдан қўрқишга даъват қилиб,«Аллоҳдан қўрқинглар», дейди. Шу билан бирга, аввал билмай гуноҳ содир этилган бўлса, тавба қилиб гуноҳини ювиш мумкинлигини эслатиб, Аллоҳнинг фазли карамидан ноумид бўлмасликка чақиради. «Албатта, Аллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳмлидир».Ҳар қандай гуноҳдан қай тарз тавба қилинса, мазкур гуноҳлардан тавба қилишда ҳам ўшандай ҳолат, яъни ўтган ишга қаттиқ афсус қилиб, дилидан наъдомат чекиб, иккинчи бор бу ишни қилмасликка аҳд қилиш ва аҳдига вафо қилиш билан вужудга келади. Аммо ғийбатчининг тавбаси бу билан тугамайди. Уламолар унинг тавбаси тўлиқ бўлиши учун яна бир муҳим шарт қўйишган. У ҳам бўлса, қаерда, қайси мажлисда ғийбат қилган бўлса, ўша ерда, ўша мажлисда ғийбат қилинган киши ҳақида яхши гапларни гапириши керак.Мўмин-мусулмонлар ғийбатдан четланибгина қолмасдан, бошқа ғийбатчиларнинг оғзига уриб, ғийбатга йўл қўймасликка ҳаракат қилишлари матлубдир.Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом: «Кимки, бир мўминни ғийбатчи мунофиқдан ҳимоя қилса, қиёмат куни Аллоҳ таоло унинг гўштини дўзах ўтидан ҳимоя қилувчи фаришта юборади. Кимки, бир мўминни сўкмоқчи бўлиб, уни ғийбат қилса, Аллоҳ таоло уни гапидан қайтмагунича жаҳаннам кўприги устида ушлаб туради», деганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat