Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Логистикада freight factoring

12:53 / 28.06.2021 | Muhammad | 3111

Ассалому алайкум! Биз логистика (юк машиналарида юкларни ташиш) соҳасида ишлаймиз. Бу компанияларда юк манзилига етказилгандан кейин маълум муддат ўтгач (30 - 120 кун) етказиб бериш хизмати учун тўлов олинади. Лекин ҳайдовчиларга 7 кун ичада юк учун пул тўланиши керак. Ўртада юзага келиши мумкин бўлган нақт пул етишмовчилигини олдини олиш мақсадида логистика компаниялари факторинг хизматидан фойдаланишади. Ушбу хизмат компаниялардан етказиб берилган юк хизмат ҳақидан маълум фоизини ушлаб қолган ҳолда логистика компаниясига 1 кун ичида юк пулини тўлаб беради ва факторинг компаниялар маълум муддат ўтгач ўзлари қарздорлардан пулларни йиғиб олишади. Логистика ва факторинг компаниялари Америка Қўшма Штатларида жойлашган ва шу давлат ичида юклар бўлади. Ушбу хизмат юк факторинги дейилади (freight factoring). Саволим юк факторинг (freight factoring) хизмати рибоми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу амалиёт “қарзларни сотиб олиш” деб аталади. Яъни қарзларни эгаларидан қарзнинг қийматдан камроққа вақтидан олдин сотиб олиш бўлиб, бу ҳаром қилинган рабавий шартномалардан ҳисобланади. Бунда шартномада икки хил рибо бир бўлиб, бири фазл рибоси, иккинчиси насия рибосидир. Фазл(ортиқча) рибоси – қарзни сотиб олинган маблағдан кўра қарзнинг миқдори ортиқча бўлади. Насия рибоси қарзнинг маблағнинг олиш муддати кечиггани учун бўлади. Шунингдек бу ерда амалиётни ҳаром қилувчи яна бир иллат бўлиб, у “ғарар” яъни қарзни ундириш аниқ бўлмаганлигидир. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: نَهَى النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ بَيْعِ الْحَصَاةِ وَعَنْ بَيْعِ الْغَرَرِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلاَّ الْبُخَارِيَّ 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тош отиш савдосидан ва “ғарар” савдосидан қайтардилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat