Ассалому алайкум! Мен пулимни бир яқин акамни тижоратларига инвеститсия қилмоқчи эдим. Улар менга шу пулимдан ҳар ой савдога қараб ўзлари билиб дивидент бериб турмоқчилар. Масалан 1000$ тиксам, ҳар ой тахминан ўзларини ҳисобларига кўра тахминан 80-120$ дивидент чиқиши мумкин экан. Албатта савдо тушиб кетса ёки ошса мен оладиган дивидент ҳам камаяди ёки кўпаяди. Шунингдек мен бошида тиккан пулимни ҳоҳлаган пайтим қайтариб олсам бўлади, 2 ҳафта ичида. Шундай ҳолатда мен қилмоқчи бўлган иш рибо бўлиб қолмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Сиз айтаётган кўринишда битим туза олмайсизлар. Музораба шаклида келишув қилинглар. Сиз ўша акангизга музораба учун пул берасиз. У ўша пулга тижорат моли ҳарид қилади. Уни сотишдан фойда кўрилса, аввалдан келишилган нисбатларда тақсимланади. Зарар кўрилса уни фақат сиз кўтарасиз. Акангиз эса фақат меҳнатига куяди. Валлоҳу аълам!
Ушбу мақолани ўқинг: https://fiqh.uz/maqola/317