Ассалому алайкум! Мен хайдовчилик билан шуғулланаман, Тошкент-Наманган йўналишида. Баъзида жума кунлари йўлдаги масжидларда жума намози ўқилаётганда йўлда бўлиб қоламиз. Шундай пайтларда машинани тўхтатиб ичидаги 4 та одами билан қолдириб ўзим масжидда жума намозини ўқишимга тўғри келади. Шундай холатларда агар мен машинада қолганларни узоқ кутдирмаслик учун жума намозини фақат 2 ракат фарзини ўқиб суннатларини ўқимай чиқсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Фарзи адо бўлади. Валлоҳу аълам!