Ваалайкум ассалом! Намоз вақти ҳозирги кунда бизда пешин вақти 12:21дан 17:11гача. Асрники 17:11дан 19:12гача. Сизларда ҳам бироз олдин ёки кейин бўлиб, намозлар орасидаги вақтлар икки, уч соатлар бўлиши керак. Ўша вақтлар ичида ўқиб олсангиз намозни вақтида адо қилган ҳисобланасиз. Валлоҳу аълам!