Ассалому алайкум! Мен кечаси ухлаганимда оз моз сийдик чиқибди. Шу кийим билан тахорат олиб намоз ўқисам бўладими? Ҳозир Аллоҳга таваккал қилиб шу кийимда намоз ўқияпман. Мен мактаб интернатида қолиб ўқиганим учун пок кийимим базида бўлиб базида бўлмайди. Шу ҳолатда нима йўл тутай?
– Ва алайкум ассалом! Сийдик пиёланинг кетича бадан ёки кийимга теккан бўлса, ўша кийимда намоз ўқиш макруҳи таҳримий, лекин намоз адо бўлади. Ундан каттароқ миқдорда бўлса намоз адо бўлмайди. Кийимни кўпайтириб олинг. Валлоҳу аълам!