Ассалому алайкум Ҳурматли Шайх Ҳазратлари!Мен ЖҚВ, Сайрам туманида истиқомат қиламан. Бизнинг ўлкада ҳам сизнинг китобларинггизни ўқиб таълим олаётган биродарларимизнинг сони тобора ортиб боряпти иншааллоҳ. Сизни таниган инсонларни қалбида муҳаббатини зиёда қилишини Аллоҳдан сўрайман. Бизни масжидда ихтилоф туғдираётган бир масала билан сизга мурожаат қилмоқчиман:Маҳаллий масжидимизда бурундан Бомдод намозидан кейин халқа бўлиб ўтиришиб, Шош калимани жаҳрий зикр қилишади, сўнгра Қуръон тиловат қилиниб, масжид ҳовлисига чиқиб, халқа бўлиб туриб, саломлашиб, дуо қилиниб тарқалишадиган одат бор. Мана шу ҳолат ҳақида батафсил маълумот берсангиз, биродарларимиз сиздан жавоб олиб беришимни сўрандилар.Бу масала ҳақида жавоб бераётган жомеъ масжиди имомларимиз чет элда таълим олиб келганлардан бўлганлиги учун уларни гапларини қабул қилиш мушкул бўляпти.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу ишлар одамларга таълим бериш, ораларини яхшилаш, савобли ишларини кўпроқ қилиш мақсадида бизнинг диёрларимизда одатга айланган.