Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Давлат бюджетидан ажратилган пул

18:12 / 04.11.2020 | Farxodbek Egamov | 3918

Ассалому алайкум! Давлат бир нарса олиш учун 1.000.000 пул ажратди. Масъул шахс уни 250.000га олди, лекин қоғозда 750.000 қилиб кўрсатди. Шу дурустми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу очиқ-ойдин ҳужжатли қароқчилик ҳисобланади. Буни азоби ўта ўта оғир бўлади. чунки қайси мамлакатда нечта ахоли бўлса, ҳаммасини ўша давлатни бюджетидан ўғирланганда ҳаққи бўлади. 

عن أبي رافع رَضِي اللهُ عَنْهُ قال : كان رسول الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إذا صلى العصر ربما ذهب إلى بني عبد الأشهل فيتحدث معهم حتى ينحدر المغرب ، قال أبو رافع : فبينا رسول الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لم مسرعا إلى المغرب إذ مر بالبقيع فقال : " أف لك . . أف لك " مرتين ، فكبر في [ ذرعي ] وتأخرت وظننت أنه يريدني ، فقال : " ما لك ؟ امش " قال : قلت : أحدثت حدثا يا رسول الله ؟ قال : " وما ذاك ؟ " قلت : أففت بي ، قال : " لا ، ولكن هذا قبر فلان ، بعثته ساعيا على آل فلان ، فغل نمرة فدرع الآن مثله من نار"  

Абу Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асрни ўқигач гоҳида Бану Абдул ашҳар қабиласига борар ва шомгача улар билан суҳбатлашар эдилар. Бир куни шомга шошилиб келаётиб Бақеънинг олдидан ўтдилар ва “Уф бўлсин сенга уф бўлсин” деб икки бор айтдилар ва такбирни айтдилар. Мен орқага тисарилдим ва “У зот менга шундай деяптилар” деб ўйладим. Шунда у зот “Сенга нима бўлди, юр” дедилар. Мен “Бирор иш қилдимми ё Расулуллоҳ” деди. У зот “Нега бундай дейсан” дедилар. “Менга уфф дедингизку” деган эдим, у зот “Йўқ, бу фалончининг қабри, уни фалон қабилага амалдор қилиб жўнатган эдим у улардан намирани уриб қолган экан. ўша намиранинг мислича дўзахдан унга камзул кийдирилибди” дедилар.

*Намира қадимда араблар кийган жундан тайёрланган кийим экан.
Давлат ҳисобидан олиб қолинган битта кийим учун дўзахдан камзул кийилса милионлаб уриб қолаётганларнинг ҳолини тасаввур қилаверинг. Бу ишлари билан улар ўзларига дўзахни нақд қилиб олган бўладилар.
Аллоҳ таоло "Оли Имрон" сурасида марҳамат қилади:  

 وَمَا كَانَ لِنَبِيٍّ أَن يَغُلَّ وَمَن يَغْلُلْ يَأْتِ بِمَا غَلَّ يَوْمَ الْقِيَامَةِ ثُمَّ تُوَفَّى كُلُّ نَفْسٍ مَّا كَسَبَتْ وَهُمْ لاَ يُظْلَمُونَ۝ 

 161...Кимки ўлжага хиёнат қилса, қиёмат куни хиёнат қилиб олган нарсаси билан келадир. Сўнгра ҳар бир жон касб қилган нарсасини тўлиқ оладир. Уларга зулм қилинмас. 

عن أبي هريرة رَضِي اللهُ عَنْهُ، قال : قام فينا رسول الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يوما ، فذكر الغلول فعظمه وعظم أمره ، ثم قال : " لا ألفين أحدكم يجيء يوم القيامة على رقبته بعير له رغاء ، فيقول : يا رسول الله ، أغثني . فأقول : لا أملك لك من الله شيئا ، قد أبلغتك . لا ألفين أحدكم يجيء يوم القيامة على رقبته فرس له حمحمة ، فيقول : يا رسول الله ، أغثني . فأقول : لا أملك لك من الله شيئا ، قد أبلغتك . لا ألفين أحدكم يجيء يوم القيامة على رقبته رقاع تخفق ، فيقول : يا رسول الله ، أغثني ، فأقول : لا أملك لك من الله شيئا ، قد أبلغتك . لا ألفين أحدكم يجيء يوم القيامة على رقبته صامت فيقول : يا رسول الله أغثني . فأقول : لا أملك لك من الله شيئا ، قد بلغتك"  

Имом Бухорий, Муслим ва Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:
«Набий алайҳиссалом бир куни ғалулни зикр қилдилар, уни катта гуноҳ деб тушунтирдилар ва сўнгра шундай дедилар:
«Сизлардан бирортангизнинг қиёмат куни ҳузуримга елкасида бўкириб турган туя билан келганини кўрмайин. «Эй Аллоҳнинг Расули, менга ёрдам беринг», – деса, «Сенга Аллоҳдан келган азобдан ҳеч нарсани қайтара олмайман, сенга етказган эдим-ку!» – демайин. Сизлардан бирортангизнинг қиёмат куни ҳузуримга елкасида кишнаб турган отни кўтариб келганини кўрмайин. «Эй Аллоҳнинг Расули, менга ёрдам беринг», – деса, «Сенга Аллоҳдан келган азобдан ҳеч нарсани қайтара олмайман, сенга етказган эдим-ку!» – демайин. Сизлардан бирортангиз қиёмат куни ҳузуримга елкасида тилла, кумуш кўтариб келганини кўрмайин. «Эй Аллоҳнинг Расули, менга ёрдам беринг», – деса, «Сенга Аллоҳдан келган азобдан ҳеч нарсани қайтара олмайман, сенга Аллоҳнинг амрини етказган эдим-ку!» – демайин».
«Сўнгра ҳар бир жон касб қилган нарсасини тўлиқ оладир. Уларга зулм қилинмас».
Яъни ҳар бир инсонга бу дунёда қилганига яраша – оширмай ва камайтирмай, адолат билан, зулм қилмасдан, мукофот ёки жазо берилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat