Ассалому алайкум, Шайх Хазратлари.Яқинда Тошкентда нетворк маркетинг (Нетwорк маркетинг) билан шуғулланувчи фирманинг ваколатхонаси ташкил этилди. Катта маблағга мол сотиб олиб (у молни сотиш хукуки йўқ, ўзингиз учун ишлатасиз), аъзо бўласиз. Кейин 4та яқин, ишончли кишиларингизни бу иш билан шуғулланишга даъвад этиб (1-қадам), уларни хам аъзо қилсангиз, сизга хар бир олиб келган одамингизга маош беради. Олиб келган одамларингиз ўз фаолиятини бошлаб, хар бири 4та янги аъзолар жалб қилса (жами 16, 2-қадам), улардан хам фойда кўрасиз ва х.к. Бу чексиз давом эта олмайди, чунки бир қанча қадамдан сўнг (12-қадамда 1 048 576 киши) шахарда аъзо бўлмаган инсон қолмайди. Яъни энг пастги аъзоларнинг даромат кўриш эхтимоли борган сари 0 га яқинлашади. Бир биродарим аъзо бўлиб, шу ишга даъват қилишни бошлади (бундайлар сони ўнталаб, балки юзталаб).Шу бизнесга ўз фикрингизни билдирсангиз. Рахмат.