Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ишда озига чегирмадан фойда чиқариш

08:41 / 07.01.2023 | Anisa | 678

Ассалому алайкум! Мен дўстларим билан ишлайман, товар олиб чет элда Ўзбекистонда уни сотамиз. Менга бир магазинга чегирма берилса ва мен чегирмадан тушган фойдани ўзимга олиб қолсам бўладими? Масалан, 100 доллар турадиган нарсани менга берилган чегирма туфайли 90 долларга олдим. Лекин хисоб китоб дафтарчамизга 100 долларли нарса олинди деб ёзсам бўладими? У чегирма асли меникику. Мен шахсий чегирмамни бериб нархни туширган бўлсам. Шу фойдада дўстларимни хам хаққи борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Кимнинг буйруғи билан нарса харид қилаётган бўлсангиз чегирма ҳам ўшаникидир. Чунки сиз сизни харид учун юборган кишининг вакилисиз. Ушбу мақолани ўқинг: https://fiqh.uz/maqola/690

Агар сиз харидларни вакил сифатида амалга оширмасангиз масаланинг ҳукми бошқача бўлади. Савол беришда масалани батафсил ёритиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat