Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибовий моллар

23:28 / 05.11.2020 | Muhammad Amin | 1465

Ассалому алайкум! "Зикр аҳлидан сўранг" китобида буғдойни буғдойга кўпайтириб алмаштириш риболиги айтилган. Аммо, 1 та қўйни 2 та қўйга алмаштириш мумкин дейилган. Менга иккала иш ҳам деярли бир ҳилдай билиняпти ҳамда 1 кг яхши маккажўхорини 2кг сифати пастига алмаштириш мумкин бўладими? Илтимос орадаги фарқни баён қилиб берсангизлар. Аллоҳ рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло оламлар Роббиси. Хоҳлаган нарсасига буюриб, хоҳлаган нарсасидан қайтаришга ҳаққи бор. Аллоҳ таоло фаришталарни яратди улар фақат фақат ибодат қилишади. Заррача ҳам Аллоҳга гуноҳ қилишмайди. Жониворларни яратди, улар асло ҳалол ҳарм, намоз, рўза деган нарсаларга буюрилган эмас. Улар фақат ейдилар, ичадилар, жуфт жуфт бўлиб насл қолдиришади. Гўшти ейиладигани ейилади, гўшти ейилмайдигани ўша ҳолатда яшаб ўлиб йўқ бўлиб кетишади. Учинчи тоифа эса инсон тоифаси. Аллоҳ инсонни яратди, фаришталарнинг баъзи бир ишларига буюрди, ҳайвонларни баъзи бир қилиқларидан қайтарди. Эвазига абадий жаннатни ёки абадий дўзахнинг ихтиёрини берди. Сиз билан бизга ҳайвонлардек еб ичиш, жуфт бўлиб яшаб насл қолдиришга рухсат берди, фаришталарни баъзи бир ибодатларини қилишимизга буюрди, ҳайвонларга хос қилиқлардан қайтарди. Ўша буюрганларидан бири қуйидаги ҳадисда келади. 

عَنْ عُبَادَةَ بْنِ الصَّامِتِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: الذَّهَبُ بِالذَّهَبِ وَالْفِضَّةُ بِالْفِضَّةِ وَالْبُرُّ بِالْبُرِّ وَالشَّعِيرُ بِالشَّعِيرِ وَالتَّمْرُ بِالتَّمْرِ وَالْمِلْحُ بِالْمِلْحِ مِثْلًا بِمِثْلٍ سَوَاءً بِسَوَاءٍ يَدًا بِيَدٍ، فَإِذَا اخْتَلَفَتْ هَذِهِ الْأَصْنَافُ فَبِيعُوا كَيْفَ شِئْتُمْ إِذَا كَانَ يَدًا بِيَدٍ. وَزَادَ فيِ رِوَايَةٍ: فَمَنْ زَادَ أَوِ اسْتَزَادَ فَقَدْ أَرْبَى، الْآخِذُ وَالْمُعْطِي فِيهِ سَوَاءٌ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. وَلَفْظُ أَبِي دَاوُدَ: الذَّهَبُ بِالذَّهَبِ تِبْرُهَا وَعَيْنُهَا، وَالْفِضَّةُ بِالْفِضَّةِ تِبْرُهَا وَعَيْنُهَا  

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Тиллага тилла, кумушга кумуш, буғдойга буғдой, арпага арпа, хурмога хурмо, тузга туз, ўхшашга ўхшаш, тенгма-тенг, қўлма-қўл. Қачон ушбу жинслар турлича бўлса, агар қўлма-қўл бўлса, қандай хоҳласангиз, сотаверинглар», дедилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Бас, ким зиёда қилса ёки зиёда қилишни талаб қилса, батаҳқиқ, рибога йўл қўйибди. Уни олувчи ҳам, берувчи ҳам барибир», дейилган.
Бешовлари ривоят қилганлар.
Абу Довуднинг лафзида:
«Тиллага тилла; ёмбиси ҳам, зарб қилингани ҳам. Кумушга кумуш; ёмбиси ҳам, зарб қилингани ҳам», дейилган.

Айни шу олтита ва шуларни қаторига кирадиган нарсаларда олий, паст сортини ҳисобга олмасликка буюрди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat