Ассалому алайкум! 219525-саволдаги ҳолатдамиз. Машинамни сотмоқчиман. Юрган масофаси орқага қайтарилган экан. Нархига сезиларли таъсир қиладиган даражада қайтарилган. Жавобда "мусулмон молини айбини айтишлиги ёки ҳеч бўлмаганда молни қараб олинг кейинчалик айби чиқса, мен унга кафил бўлмайман дейиши зарурдир" дейилибди. Яъни мен харидорларга қараб текшириб олинг, кейин кафил бўлмайман десам. Улар километри қайтарилганини билишмаса (ҳеч нимасига тегмаймиз) ёки текширмасдан олишса, мен барибир алдаб сотган ҳисобланаманми? Ёки харидор текширишни ҳохламагани учун бу савдо менга ҳалол бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Савдоингиз дуруст. Лекин ҳадиси шарифларда мақталган тожирлардан бўлмайсиз.
روى جابر بن عبد الله رضي الله عنهما: أن رسول الله صلى الله عليه وسلم، قال: «رحم الله رجلا سمحا إذا باع، وإذا اشترى، وإذا اقتضى
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сотганда ҳам, сотиб олганда ҳам, ҳақ талаб қилганда ҳам бағрикенг бўлган кишига Аллоҳ раҳм қилсин!” дедилар”. Валлоҳу аълам!