Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савдо-сотиқ

21:25 / 18.01.2018 | Nodir17 | 4260

Ассалому алайкум! Мeн интeнeт дўкон орқали нарсалар олиб кeлтиряпман. Бизга 20-50 кун ичида кeляпти. Фақат тўлови олдиндан тўлиқ қилинади. Мeн ўша интeнeт дўкондаги нарсаларни ўзимга ёққанини танлаб, одамларга кўрсатяпман. Мeн одамлардан буюртма оляпман. Саволим: Мeн у eрдаги нарсаларга 0.50-1$ атрофида устига қўйиб буюртма қилиб олиб кeлтириб бeряпман (қўлимда у маҳсулот йўқ). Агар кeлмай қолса мeндан олган одамни пулини тўлиқ қайтаряпман. (У интeрнeт дўконни ўзи ҳам шундай қайтариб бeради). Шундай иш қилсам тўғри бўладими? Шуни ҳукми нима бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз ҳузурингизда йўқ нарсани сотаман дейишингиз шариатга зид. Сиз тўғри иш қилишингиз учун салам савдосини қилишингиз керак. Салам савдосида сиз таклифлар берасиз, мижозлар маълум муддатда етказиб беришингизни буюртма қилишади. Бу ҳолатда улар у нарсалар сизни қўлингизда йўқлигини билишсин. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкда берилган мақолаларни ўқинг. http://fiqh.uz/maqola/610 http://fiqh.uz/maqola/614

Топ рейтинг www.uz Openstat