Ассалому алайкум! Ёшим 20 да Алҳамдулиллаҳ. Дадамга ёрдам бериш мақсадида ман ҳам акам(тугишган акам эмас,амакимни ўғли) билан биргаликда янги бизнес қилмоқчи эдик. 1. Шунга нима маслаҳат берасизлар, нималарга ээтибор берсак барокатли, ривожли бўлади қилган бизнесимиз? 2. Ҳеч қандай фоизсиз ва пулни кўпайтириб беришсиз қарз олиб бошласак ҳам бўладими? Чунки бизда ҳозирда пул етарли даражада эмас, қарз олсак бизнесимизга таъсири бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Аввало соҳани яхши биладиган тажрибали мутахассислардан маслаҳат олинглар. Шариатга мувофиқ, ҳалоллик ва ростгўйликка эътибор беринглар. Бировнинг ҳаққидан қўринглар ва доимо Аллоҳдан барака, ривож сўраб дуода бўлиб ишланглар. Тижоратга тегишли шариатимиздаги ҳукмларни ўрганишдан бошланглар.
2) Бўлади. Қарзнинг бизнеснинг ҳалоллигига таъсири йўқ. Валлоҳу аълам!