Ассалому алайкум! Хозирда, асосан ёш авлодлар орасида "******" деб номланган бир мобил ўйин тарқалиб, оммавийлашиб кетмоқда. Бу мобил илова(ўйин) худди социал ўйин - "мафиа"га ўхшаб кетади Бу ўйиннинг мазмуни шундаки, узоғи билан 10та иштирокчи иштирок этади ва улар орасида 1 ёки 2таси келгинди ролида бўлади. Қолганлари эса оддий ахоли ролида бўлади ва шу ахоли орасида ким келгинди эканлигини билишмайди. Келгиндилар ўйин давомида оддий ахолини барчасини ўлдирса(мажозий маънода), ғолиб бўлишади. Иштирокчилар эса вақти-вақти билан ўзаро мажлис ўтказиб, ким келгинди эканлиги тахмин қилишади ва бир тухтамга келиб, танлаган одамини ўйиндан чиқариб юборишади. Ушбу масалада менда савол туғдираётган холат шуки, бу мажлис давомида келгиндилар асосан ёлғон ишлатишади, бировга тухмат қилишади ва хоказо. Хуллас ўзидан шубхани оғдириш мақсадида кўп ёлғон ишлатишади. Бу шунчаки ўйин эканлигини тушунаман. Аммо менинг 10-ёшли укам шуни ўйнашини кўраман. Унинг ушбу мажлислар давомида(агар келгинди бўлиб қолса) ёлғон кўп ишлатишини гувохи бўляпман. Шунда хавотирга солаётган нарса шуки, унга бу ёқяпти ва одат тусига айланяпти. Борган сари ишонарли ёлғонлар тўқияпти. Савол: бунақанги ёлғон(ёлғондакам бўлса хам) ишлатиш хақида Исломда нима дейилган? Укамни бундай нарсалардан йироқлаштирганимиз яхшимикан?
– Ва алайкум ассалом! Ҳаромга олиб борадиган нарсалар ҳам ҳаром. Аллоҳ таоло Қуръони каримда фақат зинодан қайтармасдан зинога олиб борадиган ишлардан ҳам қайтарган. Сиз айтган ўйиндан аниқки яқин кунларда қип қизил ёлғончига айланиб қолади. Валлоҳу аълам!