Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тахоратдан қолган сувни ичиш

12:47 / 06.11.2020 | Gulnora | 3402

Ассалому алайкум! Тахорат олгандан сўнг артинмасдан олдин қўлини кўрсаткич бармоғидан чимчалоғигага тахорат сувларини ичса савоб дейди. 

2). Чўмилганда ёки тахорат олганда артинмаса баданидаги сувлар қуригунга қадар саловат айтади дейдилар. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Бу нотўғри. Таҳорат олгач, идишда қолганини ичиб қўйиш суннат амали. Ҳозирда водопроводлардан ҳам ичиб қўйса суннат адо бўлаверади. Уламоларимиз “ичаётган вақтларида Роббим мен зоҳиримни Сен буюрганингдек покладим. Қалбимни ҳам Ўзинг поклагин деб ният қилинади” деганлар. 

حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ وَهَنَّادٌ، قَالَا: حَدَّثَنَا أَبُو الْأَحْوَصِ، عَنْ أَبِي إِسْحَاقَ، عَنْ أَبِي حَيَّةَ قَالَ: رَأَيْتُ عَلِيًّا تَوَضَّأَ، فَغَسَلَ كَفَّيْهِ حَتَّى أَنْقَاهُمَا، ثُمَّ مَضْمَضَ ثَلَاثًا، وَاسْتَنْشَقَ ثَلَاثًا، وَغَسَلَ وَجْهَهُ ثَلَاثًا، وَذِرَاعَيْهِ ثَلَاثًا، وَمَسَحَ بِرَأْسِهِ مَرَّةً، ثُمَّ غَسَلَ قَدَمَيْهِ إِلَى الْكَعْبَيْنِ، ثُمَّ قَامَ فَأَخَذَ فَضْلَ طَهُورِهِ، فَشَرِبَهُ وَهُوَ قَائِمٌ، ثُمَّ قَالَ: أَحْبَبْتُ أَنْ أُرِيَكُمْ كَيْفَ كَانَ طُهُورُ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ.
وَفِي الْبَابِ: عَنْ عُثْمَانَ، وَعَبْدِ اللَّهِ بْنِ زَيْدٍ، وَابْنِ عَبَّاسٍ، وَعَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرٍو، وَعَائِشَةَ، وَالرُّبَيِّعِ، وَعَبْدِ اللَّهِ بْنِ أُنَيْسٍ
 

Бизга Қутайба ва Ҳаннодлар ҳадис айтиб беришди. Улар дейишди: «Бизга Абул Аҳвас ҳадис айтиб берди». У Абу Исҳоқдан:
Абу Ҳайядан ривоят қилинади:
«Алийнинг таҳорат қилганини кўрдим. У кафтларини тозалаб ювди, сўнг уч марта оғзини чайди, уч марта бурнига сув олди, юзини уч марта ювди, билакларини уч марта ювди, бошига бир марта масҳ тортди, сўнг оёқларини тўпиқларигача ювди. Сўнг ўрнидан туриб, таҳоратдан қолган сувини олиб, тик турганича ичди. Сўнг: «Сизларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳоратлари қандай бўлганини кўрсатиб қўйгим келди», деди.
Бу ҳақда Усмон, Абдуллоҳ ибн Зайд, Ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Амр, Оиша, Рубаййиъ ва Абдуллоҳ ибн Унайсдан ривоятлар бор.
2). Ундай деган гап йўқ.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat