Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

савол?

00:00 / 25.06.2011 | eski savollar | 2676
Ассалому алайкум устоз, сиздан маслаҳат со'рамоқчи эдим, илтимос ёрдам беринг, биз оилада 4 та о'гилмиз,қиз ё'қ,тошкентга о'қишга келиб бу ердаги вазиятда тез тез жунуб ҳолатда бо'либ қоляпман, намозларим кечикяпти, нима қилишимни билмаяпман, ко'ча ко'йда юрсам олдимдан ёки ёнимдан очиқ кийинган аёл о'тиб қолса жунуб бо'ляпман, илтимос маслаҳат беринг, очиқ кийинган аёлларга қарамасам ҳам ҳаёлим озгина бо'лса ҳам кетиб қоляпти, яқинда ро'за ойи бошланади, ро'за тутиш ниятим бор, бу ҳол шунақа давом этса ро'зам бузлиши мумкин деб қо'рқяпман, илтимос маслаҳат беринг, олдиндан рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Рўзадан олдин ҳам рўза тутинг. Сизнинг ҳолатингизни енгиллаштиради.Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Эй ёшлар жамоаси, сиздан ким никоҳга қодир бўлса, уйлансин. Албатта, у кўзни тўсувчи ва фаржни сақловчидир. Ким қодир бўлмаса, рўзани лозим тутсин, бу унинг учун бичилишдир», деганларини эшитдим».Бешовлари ривоят қилишган.Ушбу ҳадисдаги «никоҳга қодир бўл-са», деб таржима қилинган ибора арабчада «боъа» дейилиб, моддий, маънавий ва жисмоний жиҳатдан никоҳга қодирлик маъносини англатади. Демак, шу маънодаги қудратга эга бўлган ҳар бир мусулмон уйли-жойли, оилали бўлишга ҳаракат қилмоғи лозим. Агар никоҳга моддий ёки маънавий жиҳатидан қудрати етмаган, сарф-харажатни кўтара олмайдиган ёки уйланса, умр йўлдошига зулм қилишдан ўзини тўхтата олмайдиган ёшлар бўлса, рўза тутмоқлари керак. Шу йўл билан улар шаҳватини босадилар. Чунки рўза туфайли кишининг шаҳвати пасайиб, бош-қа жинсдагиларга шаҳват билан қарамайдиган, фаржини зинога ишлатмайдиган ҳолга келади.Оддий ҳолатларда эса, бу икки хавфнинг олдини никоҳ олади. Никоҳдаги киши ўз шаҳватини ҳалол йўл билан қондиргани учун кўзи номаҳрамларга қарашдан тийилган, фаржи ҳаромга юришдан сақланган бўлади.Бу ҳадиси шариф мўмин-мусулмонларни ёшлик чоғларидан никоҳга қодир бўлишлари биланоқ оила қуришга чорламоқда. Ҳаётимизда бу ҳадисга нечоғли амал қилишга ҳаракат этаётганимизни унутмаслигимиз керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat