Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оби мустаъамал

10:57 / 06.11.2020 | Jahongir | 1336

Ассалому алайкум! Устозлар саволим "оби мустаъамал" ҳақида 1-саволим:Таҳоратга ёки ғусл қилиш учун катта тоғорага сув тайёрланган бўлса ўша сувни иссиқ ёки совуқлигини билиш учун қўлни тиқиб кўриш жоизми ёки бунда сув "оби мустаъамал" бўлиб яроқсиз бўлиб қоладими? 

2-саволим:Таҳоратга ёки ғусл қилиш учун катта тоғорага сув тайёрланган бўлса таҳорат ёки ғусл қилиш вақтида ушбу тоғорадаги сувга танадан сувлар сачраса ёки тоғорадан чўмич билан сув олинаётган вақтда қўлдан ушбу тоғорадаги сувга сувлар томса ушбу сув "оби мустаъамал" бўлиб яроқсиз бўлиб қоладими ёки ишлатиш жоизми. 

3-саволим:Бизда крандан сув келмайдиган кунларда катта бачокларга 60 литрлик ёки ундан ҳам катта ҳажмдаги бачокларга сув олиб қўйилади ва ана ўша крандан сув келмайдиган кунларда ўша бачоклардаги сувлардан таҳорат ёки ғусл учун фойдаланилади саволим:ушбу бачокка кимдир қўлини тиқиб олса масалан ёш болалар ёки катта одамлар ҳам чўмич билан сув олаётганда эҳтиётсизлик қилиб чўмич билан қўлини сувга тиқиб юборса ёки юз қўлни ювиш вақтида бачокдаги сувга танадан оқган сувни сачратса,томизса ушбу сув ҳам"оби мустаъамал" бўлиб яроқсиз бўлиб қоладими агар яроқсиз бўлиб қоладиган бўлса битта эҳтиётсизлик туфайли қўлни бачокка киргани учун 60 литрлик сувларини тўкиб ташлашга тўғри келади бу исрофку.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Жоиз. 

2). Шунинг учун аввало ғуслдан аввал нажосат ва маний теккан жойларни ювиб олиш керак. Кейин устидан сув қуйганда тоғорага тушса оби мустаъамалга айланмайди. Ҳатто қўлини тиқиб сув олса ҳам жоиз. 

3). Қўлни нажосатлиги аниқ бўлса кейин ўша сувга тиқилса сув нажосат бўлади. Аниқ бўлмаса қўлни тиқиш билан у сув мустаъамал ҳам нажосат ҳам бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat