Ассалому алайкум! 2 йилдан бери хитойда ўқийман. Бу ернинг ҳолатини ўзларингиз ҳам яхши биласиз деган умиддаман. Яъни аёл қизлари очиқ сочиқ ,эркакларида ғурур ёқ ва талим сифати паст ва бошқа муаммолар. Шу масала бўйича ота-онамга айтсам ўқишимни ўзгартираман, исломий давлатга (Миср Ал азҳарга) аҳли илм йўлидан бормоқчиман десам йўқ деб туриб олганлар. Менда эса бундай ҳолатларга яшаш ёқмаяпти, яъни бояги айтган ҳолатга. Мен учун ҳозир нима қилиш вожиб бўлади, ўқишмни ўзгартириб аҳли илм йўлидан юришми ёки ота-онамни гапига қулоқ солишми?
– Ва алайкум ассалом! Сиз нимага истеъдодингиз бўлса ўшанга ҳаркат қилинг. Валлоҳу аълам!