Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибо эмасми

16:17 / 06.11.2020 | Shaxlo | 1294

Ассалому алайкум! Бир танишим шу йилнинг февраль ойида 400 млн сўмлик махсус техника сотиб олган. Март ойидан карантин бошланиб ўша махсус техникани кам ишлатган, хуллас ушбу техника янги холатда. Пул зарурлиги туфайли техникани ярим нархига 200 млн га сотишга қарор қилди. Бошқа бир танишим техника сотиш билан шуғулланади ва шу техникани янги холатини кўриб олишга қарор қилди, чунки кейинчалик бемалол 350млн га сота олади. Техника эгасига пулни ярмини берди ва қолган қисмини белгиланган кунда беришини айтди ва белгиланган кунда бермади, белгиланган кундан 8 кун ўтса хам бермади, техника эгаси пул зарурлигидан қарзи бордигидан соткан эди. Пул бериладиган кун мен техникани сотиб олган танишимга пулни вақтида бера олмадинг, шунга чин кўнгилдан ўз хохишинг билан азгина қўшиб бергин десам сотиб олган танишим бу рибо бўлади бундай қилмайман деб айтди. Вахоланки ўша танишимни пули бор, ўз вақтида сотиб олган техника учун пулни бермади ва сотса даромад хам олади. Шу бахсимизга аниқлик киритиб берсангизлар, чин кўнгилдан қўшиб берган пул рибо бўладими, ахир айб сотиб олган танишимдаку?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Кечиктиргани учун устама олиши судхўр ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat