Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иш ўзгартириш

10:35 / 29.06.2022 | Abdurayimov Azimjon | 977

Ассалому алайкум! Холатим қуйидагича: мен бир фирмада ишлар эдим. Ойлигим тайин қилинган эхтиёжларимга етиб турарди. Аммо янги нарсаларни ўрганишга, иш жараёнида янги билимларни олишга рағбатсиз бир жой. Ходимнинг илм олишга иштиёқи иш берувчига қизиқ эмас. Фақат хисоб тўғри бўлса бас. Ёшим 28да. Янгиликларга, технологияларга, программалашга қизиқишим бор ва вақт ўтиши билан шу ишимга мослашиб дангасалашиб бораётганимни сездим. Шогирдим бор, унга ўргатадиган нарсам қолмади хисоб. Шу жойида ўзимга хам бирор фойдали илм ўргатадиган устоз кераклигини хис қилиб, ариза ёзиб ишдан бўшадим. Хозир янги ишга синов муддатидаман. Кўнглимда қандайдир қўрқув, ғашлик. Пайғамбаримизни хадисларига қарши бир иш қилиб қўйдимми, шукр қилмадимми борига деган. Кимники бир касбдан куни утиб турган бўлса токи шу касбни ўзи ўзгармагунича ўзи ўзгартирмасин. Саволим шуки тутган йўлим хатоми? Инсоннинг пешонасига ёзилган ризқини унинг нияти ва амалларига қараб Аллоҳ таоло ўзгартирадими? Яьни шукр қилмаса ризқи камайиши мумкинми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Киши бирор бир касбда барака топса ўша касбни лозим тутиши, бошқасига ўтмаслиги мустаҳабдир. 

عن أنس بن مالك قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم من أصاب من شيء فليلزمه رواه ابن ماجه

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бирор тарафдан (насибага) эришса уни лозим тутсин” дедилар. 
Ибн Можа ривояти. 
Яъни, бандага бирор тарафдан ризқ эшиги очилса ўша сабабни лозим тутсин, уни қўйиб юбормасин, уни тарк қилиб бошқасига ўтиб кетмасин. Чунки сабаблар ҳар кимга ҳам мувофиқ келавермайди. Барака топиб турган ишини тарк қилиб, бошқа сабабни ушласа, унда ўшандай баракани топа олмай қолиши мумкин. Шундай экан, киши модомики бир ишдан ризқланиб турган экан, токи унда барака йўқолмагунича бошқасига ўтмагани афзал.
Ибн Абу Шайба Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилган асарда: 
“Кимки бир нарсада уч маротаба тижорат қилсаю унда муваффақиятга эришмаса бошқасига ўтсин” деганлар. 
Аммо бошқа касбга ўтишликка бирор шаръий сабаб бўлса уни ўзгартириш лозим бўлади. Бунга ўша касбнинг мусулмонларга фойдаси бўлмай қолгани ёки уларнинг зарарига ишлай бошлагани, ёки инсонлар орасида бошқа бир касб йўқолиб кетаётгани ёки уларнинг бир касбга эҳтиёжи кўпайгани учун уни ўз зиммасига олиб фарзи кифояни адо қилмоқчилиги мисол бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat