Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳ ўқитиш керакми?

14:25 / 10.11.2020 | Muqaddam Musayeva | 2969

Ассалому алайкум! Ислом аҳли. Аввало бизларга бераётган маслаҳатингиз учун раҳмат. Сизларга берадган саволим бироз ғалати туйилиши мумкин лекин жудаям бошим қотти сизлардан маслаҳат сўрамоҳчи эдим. Мен 5 йилдан бери бефарзандман, жудаям яҳши хонадонга келин бўлгамман Алҳамдулиллаҳ. Хўжайиним оилада 1 ўғилла, қайнона қайнотам бизларни тезроқ фарзандли бўлишимизни жудаям ҳоҳлашади албатта бу табиий, айниқса қайнонам жуда кўп йиғлидила, мани ҳайдаб бошқа келин олиш ниятлиги йўқ. Шу кунларда ҳаёлимизга бир фикр келди мани котта опачам борла туғишган опам уларни 4 нафар фарзандлари бор. Дўктирга борсак хўжайинимлардан уруғ олиб опачамга шпритс орқали қуйса бўлади шунақа йўлиям бор, шуни қилсак опачам 9 ойдан кейин болани дунёга келтириб манга берадила, 9 ой мобайнида ман эл юртга қорнимни боғлаб ўзимни хомиладордек кўрсатаман. Бунга қайнонам, хўжайиним, опачам, поччам ҳам рози. Фақат Аллоҳдан қўрқяпмиз, чунки бу беникоҳ бола ҳисобланадими деб, никоҳ ўқиттирай десак поччам талоқ бериб, мани ҳўжайинимлага никоҳларига олиб яна мани ҳўжайиним талоқ бериб поччам қайта никоҳларига олишлари керак опачамми. Талоқ сўзи айтилса осмон титрайдику, ўзидан ўзи талоқ бериб юбориш ҳам мумкунмас. Бу ишимиздан мақсад бир оилани мустаҳкамлиги учун, ҳурсандчилиги учун бўлаяптику, бирон ёмон иш учун қилаётканимиз йўқку, шу ишни қилсак бўладими? Аллоҳ биздан ғазабланмайдими, у дунёда нима деб жавоб берамиз деган ўй бизни жуда қийнаяпти. Шу болани боқсам шу билан овора бўлсам кейингисига Аллоҳ ўзимга фарзанд берар. Ўзимку сабр қиламан аммо одамлар, қариндош уруғни гап сўзлари жудаям одамни еб қўйяпти, бир тарафдан хўжайиним ҳам мени деб бефарзанд ўртоқларини ёнида уялиб қоляптиларми деб ич этимни ейман. Шу йўлни тутсак, шу фарзандни иншаъАллаҳ чиройли тарбия қилсак бўлармикин. Бошқа ҳамма йўлни тутиб кўрдик бормаган дўктиримиз ичмаган дори дармоним қолмади, хатто ЭКОга ҳам 2 мартта бордик. Илтимос менга шу борада маслаҳат беринглар. Тўғрисини айтсам ўзим шу ишни қилсаку ёнимда фарзандим бўлса деб жуда ҳоҳлаяпман, агар опачам билан поччам ўзлари фарзанд дунёга келтириб берамиз дейишса, қайнонам ўғлимни фарзанди бўлсин дейман деяптилар хўжайиним ҳам ўзимни болам бўлса дейдилар. Ҳўжайиним бирон аёлни никоҳлаб фарзандли бўлсалар, манга жуда оғирку бу, ундан кўра ҳеч қанақа бекитиқчасиз очиқ ойдин мани эрим биладила опачамни эрлари биладила ҳаммани розичилига шу ишни қилсак ҳамма ҳурсанд бўлса у болани жон деб меҳр бериб катта қиламиз. Шунга бирон йўл кўрсатинглар илтимос, фақат мумкунмас бўлса Оллоҳни олдида нима деб жавоб бераман деб қўрқяпман. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Оллоҳ сизлардан рози бўлсин


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Агар қилсангизлар зино бўлиб, туғилган бола ҳам валадизино бўлади. Эрингизни уйлаб қўйинг, уни фарзанди сизни ҳам фарзандингиз бўлади. Бу сизни имтиҳонингиз, ундан утолмай охиратда азобда қолманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat