Ассалому алайкум! Бир дугонамнинг отаси унга (ўз қизига) тегажонлик қилганди. Бу воқеадан онаси ҳабар топгач, ота онаси малум вақт алоҳида яшашди. Онаси ота қизига шахват билан тегинса никоҳ бузилиши ҳақида эшитганди, шу сабаб домла чақиртириб қайта никоҳ ўқилди. Домлага қайта никоҳ сабаби айтилмаган (домла отасининг дўсти эди). Отаси ўша пайт қилган айбига иқрор бўлиб ичимга жин кириб мажбурлади деб ўзини оқлаган. 6та фарзанди борлиги учун онаси отасини кечирган эди, аммо ҳозир отаси дугонамга тинимсиз шилқимлик қилади (қучоқлайди, ўпади ҳар қаерига тегинаверади). Дуганом нима қилишини билмай менга айтади. Мени саволим шуки мен ҳурмати мусахарат ҳақида ўқиганман бу ҳолатда аёл эрига абадий ҳаром дейилган. Бу вазиятда қайта никоҳ ўтадими ёки бу турмушлари жоиз эмасми?
– Ва алайкум ассалом! Турмушлари жоиз эмас. Валлоҳу аълам!