Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ошни ахлатга ташламанг, камбағал, гадо бўласиз каби гаплар

13:25 / 10.11.2020 | Nozima | 2003

Ассалому алайкум! Мен бир аёлни кўп аёлларга ваъз ўқиётганда "Пайғамбарим алайҳиссалом айтдилар"- деб бир неча нарсалардан огоҳлантирди, мени бу гапларни Пайғамбаримиз с.а.в. айтганларига ишончим комил эмас, у кишини номидан ёлғон гапириш катта гуноҳ, илм эгалари сизлардан илтимосим шу аёлни гаплари асосли ёки асосли эмаслигига аниқлик киритиб берсангиз: 1. Ошни ахлатга ташламанг, камбағал, гадо бўласиз. 2. Кулни ахлатга солманг фаромушлик, касаллик келади. 3. Чойни қолдиғи, шамани ахлатга ташламанг. 4. Намозшомда қозон қайнатганда оғзини беркитиб қайнатинг, бўлмаса шайтон боласини қозоннинг ичига ташлайди, шу овқатни еган одам намозга дангаса бўлиб қолади.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Айни шу сўзлар билан эмас, бошқачароқ идишдан тўкилганини шайтонга ташламанглар деган маънода сўзлари бор. 

2). Бу гап йўқ. 

3). Бу ҳам йўқ.

4). Бу ҳам йўқ. У аёл ростдан ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ёлғон тўқибди ёки тўқиганнинг гапини айтибди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat