Ассалому алайкум! Қадрли устозлар, мен энди намоз ўқишни ўрганяпман. Витр намозидаги қунут дуосини ўрнига бошқа бир сура ёки дуони ўқисам бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Қунут дуосини ёд олгунингизча ўрнига бошка бирор дуони ўқисангиз бўлади. Валлоҳу аълам!