Ассалому алайкум! Саволим 7764-саволга жавоб юзасидан. Агар ажрашган аёл 3 фарзанди билан ота уйига қайтса ва фарзандларнинг отаси уларни боқиш усун ҳеч қандай моддий ёрдам бермаса, уларни боқиш онадан кейин кимнинг зиммасида бўлади? Афсуски ҳозир ажримдан сўнг кўпчилик оилаларда ота уйига келин қайтиб кетади ва фарзандлар ҳам она билан бўлади.
– Ва алайкум ассалом! Отанинг зиммасига вожиб бўлади. У бажармаса ким уларга эҳсонқ илмоқчи бўлса ўша савобга эга бўлади. Аввалларда қози мажбурлаб, уйини соттириб бўлса ҳам болаларни нафақасини олиб берган. Валлоҳу аълам!