Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тенг тенги билан

00:48 / 06.10.2021 | ???? | 1646

Ассалому алайкум! Менга бир хонадандан совчи келганди. Ўғлини кўрдим ҳақиқий Аллоҳ суйган банда экан. Олдин умуман қизларга яқинлашмаган ҳуллас ҳақиқий покиза қизга мос инсон экан. Мен ўтмишимда кўп гуноҳ қилганман. Қуръондаги Нур сурасидаги "Покиза аёллар покиза эркаклар учун..." Оятини шайхимиз қилган тафсирида ўқигандим "... Покиза эркак ва нопок аёл турмуш қуриши мумкин лекин уларни турмуши узоққа бормайди яъни ажрашиб кетишлари мумкин" деган мазмунда. Мен қилган гуноҳларим учун анча йил қаттиқ қийналдим. Тавба қилишда тўхтамадим. Қийналганларимни гуноҳларимга каффорат қилишини сўраб дуо қилдим. Турмуш қуришимдан олдин менга дард бериб, гункҳларимни ўчириб покиза инсон учун мени тайёрлаяпти Аллоҳ деб яхши гумонда бўлдим. Саволим шуки шундай вазиятларда инсон ўзини гуноҳларини яхши билиб туриб, шунақа яхши покиза инсонларга розилик бериши мумкинми? Тафсирдаги "узоқ бирга яшолмайдилар" деган жойидан чўчиб турибман


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Насуҳ тавбасини қилган бўлсангиз ва тавбангизда собит турган бўлсангиз дини ва хулқига рози бўладиган даражадаги одамга турмушга чиқсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat