Ассалому алайкум! Мени 4 нафар қизларим бор. Алхамдулиллах. Энг кичкинам 4 ёш. Уйланганимга 16 йил бўлди. Шу вақт орасида аёлимнинг 5та хомиласи тушиб қолди, охиргиси аниқ ўғил эди. Бу хол яна давом этса, соғлигига жиддий зарар етиши мумкин экан. Хозирда аёлим яна туғишни хохлиди, ўғилли бўлишидан умид қилади. Лекин ман уни соғлигига жиддий зарар етишини ўйлаб, ўғлим бўлмасаям майли, бошқа туғмисан деб қаршилик қиламан. Шунга ман гунохкор бўмиманми?
– Ва алайкум ассалом! Бу тиббиётга оид савол. Аллоҳ таоло аёлни туғишга мойил қилиб яратган. Шунинг учун диёнатли мутахассис шифокорлар пухта ўрганиб чиқиб зарари йўқ дейишса туққани яхши. Валлоҳу аълам!