Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Норозилик билан берилган пулни масжидга бериш

10:45 / 10.11.2020 | Farrukh | 1217

Ассалому алайкум! Мен таксистман, менда шундай воқеа бўлди. Мен йўлдан клиент олдим ва айтган жойига 300-400метир қолганда йўлда яна 1 та одам турган экан ўша клиентни хам олмоқчи эдим мошинамдаги клиент одам олманг деди. Мен айтдим манзилингизга оз қолдику деб йўлдаги клиентни олмоқчи эдим мошинамдаги клиент пулини бериб норози бўлгандай тушиб кетди. Манзилгача бормасдан, энди мен бояги клиент берган пулни рўзғоримга ишлатишга ноқулай бўлиб турибман. Нима қилсам бўлади? Мачит қутичасига клиент номидан деб солсаммикан деган хаёлдаман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Масжид ҳаром ёки шубҳали ёки ташландиқ пуллар ишлатиладиган жой эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замоналарида сел келиб Каъба бузилди. Шунда мушрик бўлган қавм ҳам фақат фақат пешона теридан бўлган пулни қўшинглар деб шарт қўйишган. Бу шарт қиёматгача бўладиган ҳамма масжидларга тегишли. Ҳаром ва шубҳали пулларда қурилган масжидда ҳам намоз ўқиш макруҳ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat