Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Масжидга тушган эхсон...

00:00 / 24.02.2012 | eski savollar | 3462
Ҳазрат, саволим, масжид ходимлари масжидга тушган эҳсон, закот ва бошқа шунга ўхшаш молиявий нарсаларни ўз ихтиёжлари (яъни масжид ёки бошқа бир муҳтож инсонларга эмас) учун ишлатсалар бўладими? Агар мумкин бўлса унинг адади ва чегаралари қай даражада бўлади? Саволдан мурод бир масжидда тушган барча шунга ўхшаш пулларни, шу масжид ишчилари ўзаро бўлиб олишар ва бу пул орқасидан ўз уйларини замонавий таъмирлар ва автоуловлар сотиб олишар экан. Шуни кенгрок ёритиб берсангиз, чунки ҳар бир эҳсон қилувчи савоб умидида бўлади ва у берган нарса шу йўлларда иштлатилганини эшитса хоҳламаса ҳам кўнгли ғаш бўлади. Инша Аллоҳ биз шу жавобдан эҳсон қилиш одоблари ва эгаларини топиб эҳсон қилишни ўргансак. Олдиндан раҳмат, Аллоҳ сизни Ўзи рози бўладиган бандаларидан қилсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Масжидга тушган пулдан сиз айтган ишларни қилишга имкон йўқ. Масжидларга у миқдорда пул тушмайди. Ишонмасангиз, истаган масжидга бориб текшириб кўришингиз мумкин. Яқинда мавлид маросими қилиб одамлардан пул жамлаган масжид одамлари икки юз минг сўм тушганини айтишди. Сиз ўзингиз масжидга қанча пул бергансиз, ўйлаб кўринг. Ўзингиз танийдиган одамлардан сўраб кўринг. Қанча пул беришган экан. Ҳозирги кунда энг камбағал муассасалар масжидлардир десак муболаға қилмаган бўламиз. Жамиятда масжидларда пул кўп бўлади деган фикр тарқалиб қолган. Одамлар топганини масжидга обориб беради, дейдиганлар ҳам йўқ эмас. Лекин ўша гапни айтганларнинг ўзидан, сен неча пул бердинг, масжидга, деб сўралса, мен бермаганим билан, бошқалар беради, дейди. Қани ўша бошқалар, дейилса, жавоб бера олмайди. Аниқ билганлар бўлса, чиқиб айтсинлар. Мен шахсан билган масжидларнинг кўплари электир пули ва бошқа чиқимларни одамлардан тиланиб юриб тўлашади. Тўғри баъзи бир мозори бор масжидларда бунга етарли ёки ортиб қоладиган пул бордир. Аммо ҳамма масжидда эмас. Масжидга тушган пул автоуловлар ва бошқа нарсалар учунгина эмас, имом ва ишчиларнинг маошига ҳам етмаётгани масжид қавмларига маълум. Охирги пайтда масжидга яқин йўламайдиган, масжиднинг бугунги ҳолидан бехабар баъзи кишилар сиз айтганга ўхшаш гапларни матбуотда ва турли ОАВларида тарқатмоқдалар. Бу гаплар асоссиздир. Гумон билан гап тарқатиш яхши эмас. Мен билган имом домлалар маош олишга имконлари йўқлари ҳам бор. Ўтган йили бир нечаларига мажбурий равишда энг оз иш ҳаққи белгиланди. Агар имомнинг машинаси бўлса, бошқа даромад манбасидан олиши мумкин эмасми? Масжидларнинг тафтиш ҳайъатлари бор. Тушган ҳар бир сўмнинг ҳисоби бор. Масъул идоралар ҳам текшириб туради.Сиз ўз саволингизда “бир масжидда тушган барча шунга ухшаш пулларни масжид ишчилари ўзаро булиб олишар ва бу пул орқасидан ўз уйларини замонавий таъмирлар ва автоуловлар сотиб олишар экан” дебсиз. Ким ўшалар? Қайси масжиднинг одамлари? Қайси уйларини таъмир қилишибди? Қайси автоуловларни сотиб олишибди?Кўпгина масжидларда жума кунлари имом домлалар минбарда туриб, фолончи писмадон учун икки минг сўм берибди, писмадон фалон ниятда ўн минг берди..... дея бирма бир рўйхатни ўқиб ортидан дуо қиладилар. Агар бирор киши унитиб қолдирилса, дарҳол жанжал кўтаради. Ҳар бир одам ўзининг берган нарсасини суриштиради. Мен бу билан масжид ходимларининг барча фаришталар демоқчимасман. Баъзи ҳолатларда нотўғри ишлар ҳам бўлиши мумкин. Аммо масжидга тушган маблағни ўзаро бўлиб олиш, уларга автоуловлар олиш каби гаплар имкони йўқ ишлар ҳақидаги уйдирма ва бўҳтондан бошқа нарса эмас. Бундай гапларни тарқатаётганлар ўйламай нетмай хаёлига келган гапни тарқатиш ўрнига масжидга борсин. Имом, мутавалли ва бошқалар билан гаплашсин. Маошини сўрасин. Тушадиган даромадни сўарсин. Ўзидан ўзи умри бўйи масжидга неча сўм беганини ўйлаб кўрсин. Таниш билишлардан, ёр-дўстлардан, маҳалла-кўйдан неча марта ва қанча миқдорда масжидга пул берганини суриштирсин. Ундан кейин хулоса чиқарсин. Ишончим комилки, сўралганлардан кўплари, мен берганим йўқ-ку, аммо бошқалар беради, дейди. Аммо бирор кишини кўп пул берганини, масжид ходимлари ўша пуллардан замонавий уйлар қуриб, автоуловлар сотиб олганини исботлаб бера олмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat