Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Марҳуманинг кийими

00:00 / 21.05.2012 | eski savollar | 2256
Ассалому алайкум, муҳтарам Шайх Ҳазратлари.Сизга қуйидаги масалада савол бермоқчи эдим.Икки ойча аввал фожиа рўй бериб, катта опам оламлан ўтдилар. Опам ўзига тўқ яшарди, кийимлари, қимматбаҳо тақинчоқлари, шахсий буюмлари кўп эди. Вафотидан сўнг бир неча кун ўтгач, поччам тарафдаги аёллар опамнинг яқинлари (онам, синглим, келинлар)ни таклиф қилишиб, опамнинг кийимлари ва буюмлари "тақсимоти"да қатнашишни ва маъқул келган бирон кийими ёки буюмларидан олиб кетишни айтишди. Мен маълум сабабларга кўра (ортиқча гап-сўз чиқмаслиги учун), хотинимни бу "тадбир"га юбормадим. Хуллас, у тарафдаги аёллар ва синглим ўзларига керакли кийим ва бошқа буюмларини тақсимлаб олишди. Лекин, шу тақсимотдан кейин опамнинг ўғли бизникига келиб, "Кеннойим ўзига маъқул кеса, киярлар" деб опамнинг бир нечта кўйлакларини ташлаб кетди. Шу кўйлаклардан бири фасонига кўра тилла тақинчоқ тақилган кўйлак эди (буни поччам тарафдагилар билишган ёки билишмагани бизга номаълум). Шу кўйлакни опам хотинимга аввал ҳам 1-2 марта кийиб туришга бергандилар. Ўша тилла тақинчоқ туфайли хотиним кўйлакни кийиш масаласида иккиланиб қолди.Ҳурматли Шайх Ҳазратлари, юзага келган вазиятда шу кўйлак ва ундаги тилла тақинчоқ учун поччамдан розилик олиш керакми? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу “тадбир” ношаръийдир. Вафот этган кишининг нарсалари унинг меросхўрлари орасида тақсимланади. Ҳамма қариндошларга эмас. Сиз бугапни уларга етказинг. Улар шариатга амал қилишса яхши бўлади. Агар унашмаса, сиз кўйлакдаги тиллонинг хабарини беринг. Ўшанда ҳам розимиз, дейишса, сизлар олсангиз бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat