Ассалому алайкум! Намоз китобларида пешин намозининг вақти кун заволдан оғишидан бошлаб жисмнинг сояси ўзига нисбатан 2 баробарга етгунча деб ёзилган. Хозирги пайтда соат 14-30 да жисм сояси ўзига нисбатан 2 баробарга етиб қоляпти, лекин таквимларда аср намозининг вақти кириш 15-30 атрофида кўрсатилган. Бизнинг 14-30 да пешин намозини ўқишимизнинг хукми қандай бўлади? Чуки бу пайтда соя 2 баробарга етиб бўлади, лекин тақвимда аср намози вақти кириши 15-30 кўрсатилган.
– Ва алайкум ассалом! Кун тиккага келган вақтда ҳамманинг сояси бўлади. Икки баробарни ҳисоблаётганда ўша сояни чиқараб юборилади. Валлоҳу аълам!