Сизга Аллоҳдан икки дунё саодатини сўраган ҳолда, қуйидаги саволни бермоқчиман:
Ҳазрат бугун биз сафарда эдик. Бомдод намозини асосий жамоатдан аввал масжид ҳонақоҳининг бир четида 3-4 киши жамоат бўлиб ўқидик. Оъқиб бўлиб ташқарига чиққанимизда бир киши ортимиздан чиқиб бизни тўхтатди ва "Сизлар сабабли бизни намозимиз макруҳ бўлади, ҳонақоҳдан ташқарида яни масжидни ҳовлисида жамоат бўлишларинг керак еди"-деди. 1)Ҳақиқатда ҳам асосий жамоатни намози биз туфайли макруҳ бўлиб қолдими? 2) Агар шундай бўлса биз бу вазиятда қандай йўл тутишимиз лозим, алоҳида-алоҳида ўқиганимиз афзалми?
Аллоҳ умрингизни бунданда баракали қилсин.