Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Китобни асл нусхасини сотиб олиш

09:47 / 11.11.2020 | Азиза | 1939

Ассалому алайкум! Мен тиббиёт олийгохида таълим оламан. Шифокор жуда кўп китобларни ўқиши, билим олиши керак ва шу китобларнинг аксарияти хорижий муаллифларга тегишли. Якинда бир муаллифнинг китобини нусхасини кўчириб, чиқартириб олдим. Лекин бир-икки кишидан эшитишимча, муаллифлик хуқуқи бор ва муаллифнинг рухсатисиз китобдан нусха олиш мумкун эмас экан ва айтишларича, пул йиғиб фақат китобнинг асл нусхасини сотиб олиш керак. Лекин мен оддий талабаман ва дунё тан олган бу китобларни асл нусхасини сотиб олишга хамбу муаллифлар боғланишга хам шароитим йўқ. Шу ишим жоизми? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Бировдан олиб туриб ўқинг. Ҳамма замонда ҳам ўқиш пул талаб қилган. Ҳақиқий ўқимоқчи бўлганлар еб ичиш, кийишдан тежаб китоб олишга сарфлаган. Диний илмларни олувчи ўқувчиларга ҳам минглаб китоблар зарур бўлган. Бунинг учун уларнинг ота-онаси тадбир қилганлар. Орзу ҳавас, ҳатто кунлик таомланиш ададини ҳам қисқартиришган. Имом Бухорийнинг отаси ҳозирги тилни билан айтганда милиардер бўлганлар. Ўзлари шунча бойлигимга бир тилло ҳам шубҳали нарса аралашмаган деганлар. Имом Бухорий умрларини охиригача ўша молни сарфлаганлар. Ҳатто охирида яшаб турган уйларини ҳам сотишга мажбур бўлганлар. Имом Муҳаммад мужтаҳид олимни ҳам оталари милиардер бўлганлар. Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ мужтаҳид олим бўлганлар. Бутун ҳаражатларини устози Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ кўтарганлар. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг ўзлари эса замоналарининг милардери бўлган. Бу каби мисолларни минглаб келтиришимиз мумкин, бундан камбағални боласи омилигича қолаверар эканда деган натижага рози бўлиб қолавермаслик керак. Болани сепи, данғиллама уй, қиммат машина ўрнига бутун топганини йиғиб болани илмига сарфлаш керак. Камбағаллик илм олиш учун китоб ўғирлашга сабаб бўлолмайди. Қарз олиб бўлса ҳам сотиб олиб, вақти келганида қарзни тўлайсиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat