Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайнотам мажбурлаб уч талоқ қилдирган

15:44 / 15.01.2019 | Feruza | 2573
Ассалому алайкум! Ҳурматли зикр аҳли, бундан уч йил олдин қайнотам уйга маст холда келиб турмуш ўртоғимга хотинингни қўймасанг сендан воз кечаман ё мени ё хотинингни танла деб туриб олди. Хўжайиним ялиниб ундай деманг деса хам кўнмади, охири бўлмай учталоқсан деди. Эртасига шахардаги катта масжидга бордик у ерда кассага пул тўладик ва домла бизни қайта никоҳлаб қўйди гувохлар хам бўлди. Хўжайиним ўзи истамаганини, бировнинг тазйиқи остида айтганини айтди. Ҳурматли зикр ахли никоҳимиз ўтадими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сизларга уч талоқ тушган. Уч талоқни ҳукми ҳаммага маълум. Бундай мажбурлаб турилган ҳолатда бир талоқни айтса ҳам никоҳ узилар эди. Ёки талоқни айтиб орқасиданоқ қўшиб ин шаа Аллоҳ деган сўзни айтса талоқ тушмаган бўлар эди. Талоқ билан ин шаа Аллоҳ бирдан айтилиши шарт. Алоҳида айтилса талоқ тушиб қолади. Бу каби ҳолатларда эр ҳал қилавермаслиги керак. Аҳли илмлар билан маслаҳатлашиш керак эди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat