Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Абадий дўзахда бўлиш

09:37 / 11.11.2020 | Abdulloh | 1641

Ассалому алайкум! Хадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Даюс абадий дўзахда деган манода хадисларда бор ва яна бошқа хадисларда, гунох иш қилган инсонга абадий дўзах, ёки умуман жаннатга кирмайди деган хадислар бор. Лекин уламолар гуноҳкор мусулмон малум муддат дўзахда қолиб кейин жаннатга киради деганлар. Хеч қачон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзлари бир бирига қарши бўлмайди. Шу юқоридаги саволимга жавоб беринлар. Анчадан бери қийнаб келади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу оддий нарса, чунки ўзбек тилида ҳам узоқ муддатдан киноя қилиб, дунё тургунча туринг, минг йил яшанг каби сўзлар ишлатилинади. Бу ўша гуноҳни ўта даражада оғир эканлигига ишорадир. Чунки бошқа бир ҳадисларда қалбида ҳардалнинг уруғича иймони бор киши бир кун жаннатга кириши айтилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat