Ассалому алайкум! Чойхона, ресторан ва бошқа шунга ўхшаган овқатланиш жойларидаги меҳмонлардан қолган овқатларни (масалан мижоз озгина еб қолганини емаган овқат) ейиш жоизми? Агар шу овқатни еган мижоз дастурхонида спиртли ичимлик ҳам бўлган бўлса,бу мижоздан қолган овқатларни ейиш ёки емасликни ҳукми қандай?
– Ва алайкум ассалом! У қолганлари ҳам ўша мижозларники ҳисобланади. Кетишидан олдин рухсатини сўраб олинглар. Идишдаги овқатга аралаштириб емаган бўлса покиза ҳисобланади. Валлоҳу аълам!