Ассалому алайкум! Интернетда ExpertOption деган сайт бор, бу сайта ишлаш тартиби масалан EUR/USD валютани оламиз ва прогноз қилинади ва 1 минут интервалда. Ҳозир EUR кўтарилади деб пул қўясиз, масалан 100$, агар прогноз тўғри чиқса пул 190$ кўпайтириб қайтаради. Агар нарх тушса қўйилган пул кетади. Прогноз аниқ математик ҳисоб-китоблар асосида ишлайдиган индикаторларга қараб қилинади. Ман демо пулда ишлаб кўрдим, шу пул ҳаром ҳисобланадими?
Ва алайкум ассалом! Бундай иш шариатимизда ғарар ҳисобланиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ғарардан қайтарганлар. Валлоҳу аълам!