Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Етимни хаққи эмасми?!

16:28 / 25.06.2017 | Суннат | 4387

Ассалому алайкум! Яқинда маҳалламизда 32 ёшли навқирон йигитни машина уриб кетди, йигит воқеа жойида ҳалок бўлиб, фарзандлари етим қолди. Икки-уч кун олдин вафот этган йигитнинг қариндоши менга «фалончи кунга ифторликка ўтинг» деб ўша вафот этган йигитнинг уйига таклиф қилди, мен у кишига «улар Худойи қилиши яхши эмас, етим болалари қолган, биздан кўра ўшалар хақлироқ» дедим. У киши «Худойи (ифторлик)ни машинаси билан уриб кетган йигит қилиб беряпти» деди, мен «Яхшиси пулини мархум йигитнинг оиласига, яъни болаларига бериш керак» дедим, у киши «уларга ҳам берган, ифторлик ҳам қилиб берай деяпти» деди, мен  «Худойи (ифторлик)ни пулини ҳам оиласига бериш керак эди» дедим. Савол:Ўша Худойи (ифторлик)га бориб таом ейиш жоизми? Бу билан етимни ҳаққини еб қўймаймизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Етимларнинг молидан қилинмаса, ҳаммасини бошқа одам қилиб берса, жоиз. Лекин тақво юзасидан ўша маблағни оиласига бериш яхши. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat