Ассалому алайкум! Бир опам номидан савол йўллаяпман, уларнинг эрлари олдин жаҳл устида уч талоқсан деган экан. Кейин роса афсусланибди юртимизга қайтгач ўша аёл сиз билан яшашлик ҳаром деса у йўқ бўлар экан, талоқ тушмаган, телфонда тушмас экан, ман домладан сўрадим деган экан. Лекин кимдан сўраганини айтмаган. Кейин бирга яшашган ҳозир ҳам бирга. Мен уларга айттим сизга талоқ тушган зино қиляпсиз, мусулмонлар идорасига боринг десам этибор қилмади.
– Ва алайкум ассалом! “Қиёматга яқин эр-хотин зино қилишади” дейилган. Зино қилиш суратларидан бири ўртага уч талоқ тушса ҳам “Биз эр-хотинмизку” деб яшайверишади. Ачинарлиси улар зино бўлган оғир гуноҳни қилмаяпмиз деб ўйлашади. Агар воқеъа анқи шундай бўган бўлса уларни бирга яшашларига шаръан йўл йўқ. Валлоҳу аълам!