Ассалому алайкум! Мен заргарлик дўконида ишлайман. Бизнинг дўконда эркаклар никоҳ узуги сотилади. Билишимча тилла буюмлар эркакларга ҳаром қилинган экан. Шу нарсаларни эркакларга ҳаром қилинганлигини билиб туриб сотишни ҳукми қандай бўлади? Илтимос, батафсил жавоб беринглар. Раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Истеъмоли жоиз бўлмаган нарсанинг савдоси ҳам жоиз эмас. Валлоҳу аълам.