Ассалому алайкум! Бир инсоннинг қўлида ишчи бўлиб ишлайман. Менинг ҳам қўл остимда 3 та ишчим бор. Бошлиғимиз ҳар ҳафта маълум миқдорда харжларимиз учун пул бериб туради. Баъзида бу пулни тежаб ишлатишга ҳаракат қиламан. Ўша берилган пулдан тежаб ишлатилиб, ортиб қолган пулдан ўзим учун фойдалансам бўладими? Жавоб учун раҳмат. Аллоҳ барчамизни Ўзи севган бандалари сафидан қилсин! Амийн!
Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Тежалган тақдирда ҳам ишчиларнинг ҳаққи ҳисобланади. Валлоҳу аълам.