Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Бахтиёр оила китоби учун сиздан Аллоҳ рози бўлсин, кўп фойда оляпмиз, шу китобнинг 449-бетида “Ҳайзда бўлса ҳам 3 марта алоҳида-алоҳида талоқ қилиш сунний талоқ бўлади”, 450-бетда “Ҳайз ва нифос вақтида талоқ қилиш ҳаром бўлади” дейилган, илтимос шуни тушунишга ёрдам беринг. Аллоҳ охиримизни хайрлик қилсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Гапнинг ярмидан олмангда! Жумлани тўлиқ олинг. У ерда “Агар аёл духул қилинмаган бўлса, ҳайзда бўлса ҳам, уч марта алоҳида-алоҳида талоқ қилиш «сунний талоқ» бўлади” дейилган. Яъни, никоҳ бўлган-у, бирга яшамаган бўлса, деган шарт бор.