Ассаламу алайкум! Қуйидаги каби ҳолларда вақф қоидаси қандай қўлланилади. Масалан Нас сурасини икки ёки уч оятини бир нафасда ўқимоқчи бўлган киши биринчи оят охиридаги "нас" сўзини мад билан ўқийдими ёки "...наси маликин нас." каби ўқиш керакми? Яъни оятлар орасида вақф қилмоқчи бўлмаган қори, дастлаб оят охирини чўзиб ўқиса бўладими? Агар оят охирини чўзиб ўқигандан кейинги оятни бошлашдан аввал вақф лозим бўлиб қолмайдими?
Ва алайкум ассалом! Бундай ўринларда мад васлда икки ҳаракат чўзилади. Вақф қилинса, уни 2, 4, 6 ҳаракат чўзиш мумкин. Валлоҳу аълам.