Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қўл зиноси ҳақида

00:00 / 09.03.2013 | eski savollar | 6875
Оламларга раҳмат қилиб юборилган Муҳаммад с.а.w меросхўрлари бўлмиш сиз илм аҳлига саволим. беодоблик бўлса узр сўрайман устоз!! қўл зиноси харом эканлиги, йигитлар ундан сақланишли керак еканлиги, шайтони васвасасидан ҳоли бўлиш учун вақтни керакли ишлар билан банд қилиш, ва рўзадор бўлиб бу ишдан сақланиш кераклигини, Оллоҳ билдиргани учун биламан. Аммо бу ҳақида оят ҳадисдан ҳужат билмайман. Дўстлармни бу ҳаромдан сақланиш кераклигини уқтира олмайапман. Улар менга баъзи ғарб медицинаси буни мақуллаганини рўкач қилишади. Илтимос устоз оят ҳадисларда ёки бирон дарслигингизда маълумот бўлса мен дўстларимга кўрсатар едим!!!! Оллоҳ рози бўлсин умрингизни узоқ қилсин!!!!!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу иш ҳаромлигига барча уламолар иттифоқ қилганлар. Аллоҳ таоло Қуръони Карим хотини ва чўриси билан шаҳват қондиришга рухсат берган, холос. Ундан бошқа шаҳват қондиришнинг барча турлари, жумаладан сиз айтган иш ҳам ҳаромдир. Менимча ғарб тиббиёти ҳам бунга рухсат бермаган. Бу соғлиққа жуда ҳам зарарли эканини табиблар таъкидлаганлар. Агар улар ғарб тиббиётнинг бандалари бўлсалар, охиратда ўша тиббиёт уларни ҳисоб китоб қиладиган бўлса, ўша тиббиётнинг айтганини қилаверсинлар. Аммо Аллоҳ таолонинг бандалари, охиратдан умиди борлар буни қилмайдилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat