Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кераксиз нарсани олиш жоизми

21:28 / 07.08.2023 | Холиков Фируз | 577

Ассалому алайкум! Мен ҳозир тақдир тақозоси билан Германия давлатидаман. Бир фирмада ишлайман, ишимиз асосан одамларни бир уйдан бошқа уйга кўчишида кераксиз нарсаларни, ёки бирор киши вафот этса, асосан ёлғиз қариялар, уйлардаги нарсаларни ҳаммасини чиқариб мусорхонага ташлашмиз. Яқинда бир жойга ишга бордик. Уйни эгаси бизнинг иш берувчи бошлиққа бир хонадаги қимматбаҳо камералардан бошқа ҳамма нарсани олиб чиқиб ташланглар деган. Бошлиғимиз билан уч киши тепада, хонадан нарсаларни қопларга ва катта тоғораларга солиб лифтдан пастга юборяпти, биз уч киши лифтдан олиб юк мошинага ортяпмиз. Яъни, булар ҳаммаси мусорхонага олиб бориб ташлаймиз. Одатда шундай ҳолатларда ҳар ким ўзига керакли нарсаларни олаверади, мен ҳам 2 та ноутбук, 1 та планшет ва плейстейшн, Плайстатион лар олдим. Бу миллионер ёки заргарни уйи экан, кейинроқ билдим. Уйни эгаси 1 -2 соатлардан кейин кетган экан, мен танимайман, шерикларим айтди. Тушаётган нарсалар орасида анча миқдорда пастга кумуш тақинчоқлар келди, бир ноутбук карокбаси келди, мен ичида ноутбук бор деб ўйлаб олдим. 3 соатлардан кейин мен ҳам тепага чиқдим.. Тепада, яъни хонада жуда кўп миқдорда тилла ва кумуш тақинчоқлар бошқа нарсалар орасида, ерларда сочилиб ётган экан, тепадаги болалар топган тиллаларини ўзларига олган, менам қидирдим, ерда кумушлар сочилиб ётарди, мен ҳам тахминан икки кило кумуш тақинчоқлар ва озгига, 2-3 та тилла олдим, олдимдан чиқди ва олдим. Асосий масалам мен ноутбук деб олган ноутбук қутиси тўла кумуш ва 2-3 тами, Валлоҳу аълам, тилла тақинчоқлар бор экан. Биринчидан, уйни эгаси келиб шу хонани тўлиқ ҳамма нарсаларини чиқариб ташланглар, фақат камералар қолсин деб айтган, яъни у ўзини уйида нима борлигини билади. Иккинчидан, мени хонадаги шерикларим тилла турган жойда кумушга қарамайди деган фикрим бор, бўлмаса олишарди. Учинчидан, агар мен шу ноутбук қутисини олмасам у барибир мусорхонага кетарди. Шундоқ ҳам кўпгина кумуш тақинчоқларни мусорхонага тўкиб ташладик, ўз кўзим билан кўрдим, тўкиб ташладим. Тўртинчидан, мен сайтингизда шу маънодаги савол берилганда "эгасига керак бўлмаса олиш жоиз" деган жавобингизни ўқиган эдим ўтган йили. Яна қўшимчасига, мен кейинги бирга ишлаган кунимиз, яъни 2-3 кундан кейин бошлиғимдан уйни эгаси ҳақиқатдан хабари бормиди, шунча тилла ва кумушларни чиқариб ташлашни ўзи айтдими, билармиди деб сўраган эдим, бошлиғим у одам уйни эгаси, тақинчоқларни Хитойдан олиб келган экан, ҳаммасини онгли равишда, ўз хоҳиши билан чиқариб ташлашни айтган деди, менга фақат камераларни сақлаб қолишимни айтди, мен ўша уйга эртаси куни ҳам бориб уйни бўяб келдим, яна гаплашдим деди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, мен шу ноутбук ичидаги тақинчоқларни, ва умуман шу ердан олган нарсалардан фойдаланишим, ва сотиб пулини ўзим учун ишлатишим жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ишлатиб юборишга шошилманг. Яхшилаб сўраб-суриштиринг. Ўша нарсалар ўғирланган бўлса ёки тортиб олинган бўлса эгаларига қайтариш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat