Ассалому алайкум! Менинг танишим гўштли махсулотдан иборат таомхона очган. Таохона икки қисмгна бўлинади. Яъни бир қисми оилавий ичмайдиган ва чекмайдиганлар учун. Иккинчи қисми чилим, сигарет ва спиртли ичимликлар ичишга рухсат берадиган жой. Лекин у ерда сигарет ва спиртли ичимликлар сотилмайди. Ичадиганлар хам ташқаридан олиб келиб ичишади. Шу ишларга рухсат беришлик топаётган даромадлигга шубха уйғотадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Рухсат бериши гуноҳга ёрдам бериш ҳисобланади. Уларнинг гуноҳларидан насибадор бўлади. Ҳалол нарса сотса топгани ҳалол. Валлоҳу аълам!