Ассалому алейкум, хазрат.Намозга оид бир нечта саволларим бор эди. Мен хозир Куала Лумпур шахрида тураман.3. Таровех намозидан сўнг витр намози хам жамоат билан ўқилади. Аммо бу ерда витр намози 2 ракат ва 1 ракат алохида ўқилар экан. 1 ракатда зам сура қилиб 3та қул суралари ўқилади ва қунут дуоси ўқилмайди. Мен витр намозини уларга иқтидо қилиб ўқийми ёки алохида, қунут дуоси билан ўқиганим афзалми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Иқтидо қилиб ўқинг. Агар кўнглингиз тўлмаса ва жамоатда фитна чиқмаса, ўзингиз ўқисангиз ҳам бўлади.