Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз

00:59 / 19.07.2022 | Mira'zam | 1224

Ассалому алайкум! Бомдод намозидан кейин то қуёш отгунга қадар ҳамда аср намозидан то қуёш ботгунга қадар қазо намоз оқиса боладими? Агар болмаса бомдод вақти кирганда бомдодни оқиб олгунча оқиса боладими? Баъзи масжидларда аср намозига азон айтилгандан сўнг аср фарзи оқилгинча нафл намоз оқишади бу ҳақида маълимот бера оласизларми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бомдод намозининг вақти кирганидан сўнг то қуёш чиқиб найза бўйи кўтарилгунича бомдоднинг суннатидан бошқа нафл намоз ўқиш макруҳи таҳримий. Қуёш чиқишидан аввал қазо ўқиш жоиз. Қуёш чиқаётган вақтда қазо намоз ўқиш мумкин эмас. Агар шу вақтда қазо ўқиса зиммадан адо бўлмайди.
Қуёш тикка бўлганида нафл ўқиш макруҳи таҳримий. Қазо ўқиш мумкин эмас. Агар шу вақтда қазо ўқиса зиммадан адо бўлмайди.
Аср намозини ўқигандан сўнг то қуёш ботгунича нафл ўқиш макруҳи таҳримий. Аср вақтида қуёш ўзгарадиган пайт бор, яъни, унга қараб турса ҳам кўзни олмайдиган вақт. Шу вақт кирганидан бошлаб то қуёш ботгунича нафл ўқиш макруҳи таҳримий, қазо ўқиш мумкин эмас. Агар шу вақтда қазо ўқиса зиммадан адо бўлмайди.
Аср намозини ўқишдан олдин (қуёш ўзгармаган бўлса) тўрт ракат нафл намоз ўқиш мустаҳабдир.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: رَحِمَ اللهُ امْرَأً صَلَّى قَبْلَ الْعَصْرِ أَرْبَعًا. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Асрдан олдин тўрт ракъат намоз ўқиган одамни Аллоҳ раҳм қилсин», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гапириш оҳангларининг ўзи бу намознинг таъкидланмаган, қўшимча намоз эканлигини кўрсатиб турибди. Ким рағбат қилиб, Асрдан олдинги тўрт ракъат суннатни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тавсиялари деб ният қилиб ўқиса, савоб олади, Аллоҳ таоло унга раҳм қилади. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat